Конституциявий ислоҳотдан сўнг еттинчи чақириқ парламенти тарқатиб юбориладими?

Конституциявий ислоҳотдан сўнг еттинчи чақириқ парламенти тарқатиб юбориладими?

Конституциявий ислоҳотдан сўнг еттинчи чақириқ парламенти тарқатиб юбориладими? Ҳозирги таркиб қачонгача депутатлик мандатига эгалик қилади? Махсус матбуот-конференциясида Адлия вазири ўринбосари Алма Муқанова ушбу ва бошқа саволларга жавоб берди. Унга кўра Парламент палаталарини янги тартибда шакллантириш ишлари Мажилиснинг келгуси, саккизинчи чақириқ депутатлари таркибида амалга оширилади. Унинг меъёрлари референдумда тасдиқланган.

Алма Муқанова, Қозоғистон Республикаси адлия вазири ўринбосари:

- Журналистлар «Конституциявий ислоҳотдан сўнг 7-чақириқ тарқатиладими?» деб сўраяпти. Таъкидлаш лозимки, ҳозир 7-чақириқ депутатларини тарқатиб юбориш кўзда тутилмаган. Улар 2026 йилнинг биринчи ярми тугагунича ишлайверади.

Эслатамиз, умумхалқ референдумида қозоғистонликларнинг мутлақ кўп қисми Асосий қонунга ўзгаришлар киритишни ёқлаб овоз берди. Унга кўра, Сенатдаги президент квотаси 10 депутатгача қисқартирилади. Мажилис пропорционал ва мажоритар тизим асосида сайланади.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.