Хитойнинг Ляонин провинцияси билан ҳамкорлик қилинади

Хитойнинг Ляонин провинцияси билан ҳамкорлик қилинади

Қозоғистон ва Хитой мисни қайта ишлаш, автомобиль саноати учун бутловчи қисмлар, тиббиёт ускуналари ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқариш ниятида. Ляонин провинциясида бўлиб ўтган Учинчи халқаро инвестиция-савдо ярмаркасида шундай қарорга келинди. мҚозоғистон миллий компаниясининг инвестиция жалб этишга мўлжалланган павильонида Қозоғистон минтақаларининг инвестициявий салоҳияти намойиш этилди. Таъкидлаш лозимки, Ляонин провинцияси аҳоли сони бўйича Осмоности мамлакатида 14-ўринда туради, бу ерда ялпи ички маҳсулот ўтган йили 400 миллиард долларни ташкил қилган. Ҳудудида, шу жумладан, алюминий ва кимё маҳсулотлари, кемасозлик корхоналари, йирик қишлоқ хўжалиги компаниялари иш юритади.

Чжоу Ягуан, ляонин қишлоқ хўжалиги институти илмий-техник ҳамкорлик халқаро маркази директори:

- Ўзининг беназир географик жойлашуви сабабли Қозоғистон бизнинг қатор минтақаларимизга ўхшайди. Қурғоқчилик юз берадиган ҳудудларида чорвачилик ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш имконияти катта. Масалан, бизнинг институт чиқарган ўрик, пахта, гаолян навлари Синьцзянда тажриба тариқасида етиштирилмоқда. Мураккаб иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда Қозоғистон билан ҳамкорлик қила оламиз. Шунингдек, Қозоғистоннинг қишлоқ хўжалиги тадқиқот тузилмалари билан алоқа боғлашимиз, бирга ишлашимиз мумкин.

Абдумалик Сарманов таржимаси