Учинчи сессия бошидан бери республика Парламенти 28 та қонун қабул қилди, шундан 5 таси депутатлар ташаббуси. Бу ҳақда бугун
Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга Сенат раиси Маулен Ашимбаев маълум қилди. Хусусан,
Давлат раҳбарининг Мактуби,
топшириқларини рўёбга чиқариш доирасида,
уй-жой сиёсати, таълим ва бола ҳуқуқлари ҳимояси, биржа савдолари ва
тадбиркорлик, суд тизими борасида бир қатор қонунлар қабул қилинган. Айни пайтда креатив саноат, ўрмон хўжалиги ва алоҳида
қўриқланадиган табиий ҳудудлар соҳаларини тартибга солувчи қонун лойиҳалари Парламент эътиборига ҳавола қилинган.
Келгуси йили Бюджет,
Қурилиш,
Сув ва Солиқ кодекслари кўриб чиқилади. Шунингдек, Ишчи касблар йилига бағишланган парламент эшитувлари режа қилинган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

