Қозоғистон-Хитой: Улкан лойиҳа устидаги иш давом этади

Қозоғистон-Хитой: Улкан лойиҳа устидаги иш давом этади

Жетису вилоятида «Қозоғистон-Хитой халқаро саноат шаҳри» лойиҳаси устидаги иш давом этади. Минтақа ҳокимлиги берган маълумотга кўра, унга киритилган  инвестициялар умумий ҳажми 1 триллион тенгедан зиёд. Бу логистик технопаркда янги корхоналар, ривожланган инфратузилма, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи цехлар, савдо-кўнгилочар объектлар, фуд-кортлар ва бошқалар қурилиши кутилмоқда. Эслатамиз, лойиҳа икки йил аввал пандемия туфайли тўхтаб қолганди.

Абдумалик Сарманов таржимаси