Парламент интеллектуал қонунчиликка ўзгаришлар киритди

Парламент интеллектуал қонунчиликка ўзгаришлар киритди

Қозоғистонда интеллектуал мулк ҳуқуқини муҳофаза қилиш механизмлари такомиллаштирилади. Сенат бу йўналишда ўзгаришлар ва тўлдиришлар киритиш тўғрисида қонунни маъқуллади. Ҳужжатда соҳа учун ягона рақамли майдонча ташкил этиш кўзда тутилган. Унда мулк ҳуқуқларидан жамоавий асосда бошқарувчи ташкилотларга тўпланган, ажратилган, тўланган хизмат ҳаққи тўғрисида маълумотлар тўпланади. Яъни янги майдонча ҳуқуқлар жамоавий бошқарилишида шаффофликни таъминлайди. Шунингдек, қонун мамлакатда креатив саноатни ривожлантириш, ижод ва инновацияларни рағбатлантиради.

Маулен Ашимбаев, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати раиси:

- Янгилик тарқатувчи ташкилотлар ҳуқуқларини аниқ кўрсатиб берувчи меъёрлар бор. Товар маркасини рўйхатга олишдаги экспертиза жараёнини жадаллаштирилган тартиби ҳам кўзда тутилган. Кўриш қобилияти заиф фуқароларнинг янгиликлардан хабардор бўлиши ҳам эътибордан четда қолмаган. Қонун интеллектуал мулк ҳуқуқини муҳофаза қилишни такомиллаштиришга ва креатив иқтисод сектори ривожланишига кучли туртки беради.

Абдумалик Сарманов таржимаси