Қосим-Жўмарт Тўқаев V Бутунжаҳон Кўчманчилар ўйинларига тайёргарлик бўйича
йиғилиш ўтказди. Кун тартибидан
миллий терма жамоа спортчиларининг тайёргарлиги, спорт, сайёҳлик ва маданий объектлар тайёрлиги, хавфсизликни
таъминлаш масалалари жой олди. Президент Кўчманчилар ўйинлари миллий спорт турлари бўйича
йирик беллашув саналишини таъкидлади ва барча тадбирларни юқори даражада ташкил
этиш, меҳмонлар ва спортчилар учун қулай шароит яратиш, уларни Қозоғистоннинг
бой тарихи ва маданияти билан таништириш муҳимлигига эътибор қаратди.
Абдумалик Сарманов
таржимаси