Илвирсларни сақлаб қолиш учун Қозоғистон ва Қирғизистон бирга иш юритади

Қозоғистон ва Қирғизистон биргаликда Қизил китобга киритилган ноёб жонивор популяциясини тиклайди. Томонлар тегишли меморандумни имзолади. Ҳужжатга кўра икки мамлакат ҳудудидаги табиат қўриқхоналарида қор барсини ва унинг Шимолий Тянь-Шандаги табиий ҳудудини сақлаб қолиш билан боғлиқ тадбирлар кўрсатилган. «Кўльсай кўллари», Иле-Алатау миллий парклари, Алмати қўриқхонаси ва қўшни мамлакатдаги «Чўн Кемин» миллий паркида қатор ишлар амалга оширилади.


Нуркен Шарбиев, Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий захиралар вазири ўринбосари:


- Бугун Қозоғистонда қор барси сони ортиб бораётгани кузатиляпти. Илвирсларни ўрганиш ва муҳофаза қилиш бўйича олиб борилган қўшма тадбирлар туфайли 2019 йилдан буён унинг популяцияси 20 фоизга ошди. Мазкур меморандум дунё учун муҳим турни сақлаб қолиш бўйича республикалар ўртасида алоқаларни мустаҳкамлашга ёрдам беради.


Келгуси йилларда Қозоғистон ва Қирғизистон мушуксимонлар оиласига мансуб ушбу жониворлар яшаш жойи ва озуқа базасини кўздан кечириб чиқишади. Эслатамиз, қор барси ўта ноёб йирик йиртқичлардан бири. Бугунги кунда республика ҳудудида 180 тадан кўпроқ илвирс яшаяпти.


Абдумалик Сарманов таржимас