Янги
Конституция ижтимоий соҳани ривожлантириш, бирдамликни
мустаҳкамлашда таянч бўлиши керак. Қизил Ўрдада ташкил этилган мунозара майдончасида экспертлар шу ҳақда сўз юритди. Йиғилганлар ўзларини қизиқтирган саволларни ўртага ташлаб, янги
Конституциядаги ўзгаришлар борасида фикр алмашди. Спикерлар айтишича, асосий
тамойиллардан бири – олий устунлик ўлароқ белгиланган фуқаролар ҳуқуқ ва
эркинликларини ҳимоя қилишдир.
Гульшат
Мусаева, Қизил Ўрда вилоят маслихати депутати:
−
Бутун давлат тизимида бўлгани каби, янги Конституция
асосини ҳам инсон ҳуқуқлари ва миллий қадриятлар ташкил қилади. Муқаддимада ҳам
асосий тамойиллар – мамлакат суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги мустаҳкамлаб
қўйилган. Бундан ташқари, никоҳ эркак ва аёлнинг ихтиёрий иттифоқи деб белгиланган. Фикримизча, бундай меъёрлар анъанавий қадриятларни сақлашда
кўмаклашади.
Атирауда ҳам янги Конституциядаги асосий ўзгаришлар
муҳокама қилинди. Марказий
мавзулардан бири янги муқаддима бўлиб, унда Буюк Даштнинг мингйиллик ўтмишига меросхўрлик
олий даражада қайд этилган. Алоҳида эътибор тарихий-маданий меросни асраш
вазифасига қаратилди, бу ҳам янгиланган Асосий қонунда мустаҳкамланган. Давлат шаклланишида катта авлоднинг алоҳида ўрни
борлиги таъкидланди. Учрашув иштирокчилари маълум қилганидек, янги Конституция республика ривожига
қўшимча туртки беради ва фуқароларнинг жамият ҳаётида иштирок этиш имкониятини
кенгайтиради.
Сайпулла Сапанов, сиёсатшунос:
- Сиёсий ислоҳотлар
ҳаётимизнинг барча соҳаларини қамраб олади. Хусусан, иқтисодий барқарорлик ва тараққиёт, фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш, давлат бошқарувини такомиллаштириш, шунингдек, таълим ва фанни ривожлантириш. Бизнинг Конституция адолатли, барча учун тенг бўлган, одамларни
ажратмайдиган, балки адолат ва тенглик тамойилларини тасдиқлайдиган Асосий
қонунга айланмоғи лозим.
Абдумалик Сарманов таржимаси

