Давлат девонида бюрократия бартараф этилади

Давлат девонида бюрократия бартараф этилади

Бюрократия ва қоғозбозликни бартараф қилиш. Давлат органлари ўртасидаги ҳужжат айланмасининг 80 фоизини бир ярим минг хилдан кўпроқ шаклдаги турли ҳисоботлар ташкил қилади. Бир неча йил ичида улар сонини икки марта камайтириш давлат хизматчилари зиммасидаги юкламани камайтиради, иш самарадорлигини оширади. Экспертлар Давлат раҳбари фармонида кўрсатиб ўтилган вазифалар ва Давлат девони ишини яхшилаш чора-тадбирлари хусусида фикр билдирди. Уларнинг таъкидлашича, бугунги кунда давлат ходимлари 35 минг функцияни бажаради, 2015 йилда улар сони 8 марта кам эди. Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги раиси ўринбосари Айгуль Шаимованинг фикрича, функциялар сони йил сайин ортгани билан  иш мазмуни яхшиланмаяпти.

Айгуль Шаимова, стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги раиси ўринбосари:

- Давлат девони жамият ва бизнес муаммолари ҳамда эҳтиёжларини англаши, жадал ва самарали қарорлар қабул қилиши, ҳаётга татбиқ этиши зарур. Муаммони ҳал этишга қаратилган реал ва амалий натижа давлат органлари ишини баҳолашнинг асосий критерийсига айланади.

Президент Фармонида кўрсатилган қатор вазифаларни рўёбга чиқариш Давлат хизмати агентлиги зиммасига юкланган. «Е-қизмет» асосида давлат хизматига номзодларни саралаш ва қабул қилиш жараёни тўла рақамлаштирилиши кўзда тутилган.

Берик Беркимбаев, давлат хизмати агентлиги раиси ўринбосари:

- Ўтган йили номзодларни танлаб олиш бўйича 28 минг танлов эълон қилинди, уларда 46 минг фуқаро қатнашди, шундан фақат 30 фоизи талабларни бажара олди ва ишга олинди. Саралашга оид барча жараёнларни «Е-қизмет» воситасида автоматлаштириш ва масофадан иштирок этиш бу муаммоларни ҳал қилиши турган гап. Шунинг учун агентлик бу ишларни йил охиригача тугатишни режалаштирган.

Таъкидлаш лозимки, давлат девони ишида асосий эътибор қоғоздан рақамли форматга ўтказилиши кўзда тутилган, бюджет ва меъёрларни ишлаб чиқиш ҳам ихчамлаштирилади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.