Миллий гвардия дирижёрлари ёзган тўртта мусиқий композиция 7 май куни Астанада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида ижро этилади. Ҳозир қўшинлар оркестрлари тадбирга фаол тайёрланяпти, ижро маҳоратини оширяпти. Муаллифлар таъкидлашича, мусиқа ҳарбий хизматчиларни руҳлантиради. Таъкидлаш лозимки, Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган парадда 4 минг нафар ҳарбий хизматчи қатнашади. Улар қаторида 315 нафар ҳарбий мусиқачи ҳам бор.
Ўлжас Қудайқулов, Қозоғистон
Республикаси Миллий гвардияси
ҳарбий оркестр маркази раҳбари:
– Оркестримиз «Шодлик», «Генерал
Шакир Жексенбаев» асарлари, «Елд
қўрғони», ҳуқуқни муҳофаза қилиш қўшинлари гимнига айланган «Ботир» маршларини ижро этади.
Наиль
Валиев, Қозоғистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий оркестр маркази катта офицери:
- Марш яратиш ғояси ярим йилдан
буён миямда бор эди. «Ботир» Миллий гвардия ҳарбий оркестрлари хизмат репертуарини кенгайтириш
учун ёзилди. У икки қисмдан иборат, реприз мусиқий асар. Ёрқин, ирода ва жасорат, матонат, куч-қувват руҳидаги
асар бўлиб, тегишли шаклда яратилган. Менимча, «Ботир» марши ҳарбий оркестрлар репертуаридан ўрин олади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

