Қозоғистонда рак ядро тиббиёти усуллар ёрдамида даволанади

Қозоғистонда рак ядро тиббиёти усуллар ёрдамида даволанади

Қозоғистонлик шифокорлар онкохасталикларни даволашнинг янги усули - тераностикани қўллай бошлади. Бу ядровий тиббиётдаги замонавий персоналлашган усул бўлиб, битта муолажа доирасида диагностика ва даволашни бирлаштиради. Беморга ўсмани аниқлаш имконини берувчи махсус радиофармпрепарат ўрнатилади. Кейин ускуна ўсма ўчоғининг аниқ жойлашувини, касалликнинг тарқалиш даражасини аниқлайди, бир пайтнинг ўзида беморнинг соғ тўқималарига тегмасдан, зарарланган ҳужайраларга таъсир кўрсатади. Бу ноёб мажмуа Онкология миллий илмий марказга ўрнатилган ва Марказий Осиё давлатларида ягона нусха саналади. Бундан ташқари, марказда сунъий идрок иштирокидаги адаптив нурли терапия қўлланади, бу – шифокорлар ҳар бир бемор учун аниқ даволаш усулини танлаши учун керак. Онкомарказ ҳар куни 20 нафаргача одамни қабул қилади.


Сания Қайратқизи, Миллий онкология илмий марказининг радиация онкологи:


– Шифокор ҳар куни беморнинг анатомик тузилишини ҳисобга олган ҳолда, режасини мувофиқлаштириши мумкин. Ёндашув аниқликни оширади ва соғлом органлар, тўқималарга юкламани камайтиради. Бу бемор учун яхши.


Абдумалик Сарманов таржимаси