Қозоғистонда рақамли технологиялар ва катта маълумотлар аналитикаси асосида
солиқ ва божхона тизимини кенг кўламда ислоҳ қилиш ишлари давом этяпти. Бош
вазир Ўлжас Бектенов фискал сиёсатни ривожлантириш ва янги рақамли ечимларни
жорий этиш бўйича йиғилиш ўтказди. Сервис шаклида ишлаш, шаффофлик ва бизнесга,
фуқароларга адолатли ёндашувга асосий эътибор қаратилган. Мамлакат Давлат даромадлари
қўмитаси янги рақамли тузилмага ўтяпти. Вақти ўтган 12 та ахборот тизими ўрнига бешта янгиси ишга тушириляпти. Бу
эса солиқ ҳисоботини кўриб чиқишни жадаллаштиради, хизмат вақтини қисқартиради
ва бизнес, фуқаролар учун енгиллик яратади. Бугунги кунда рақамли сервислар 1,7
миллион нафар солиқ тўловчига хизмат қилади, солиқ ҳужжатларини кўриб чиқиш бир
соатдан бир минутгача қисқарди. ҚҚС декларацияларини олдиндан автомат шаклда
тўлдирилиши, рақамли тенге воситасида
солиқни қайтариш, жами 74 манбадан олинган маълумотларни жамловчи ва
таваккаллар ҳамда ноқонуний схемаларни аниқлаш имконини берувчи Big Data ягона
аналитик майдончаси янада ривожлантиришга эътибор қаратилди. Ўтган йил
якунларига кўра, аналитик воситалар бюджетга қўшимча 700 миллиард тенге
тушишига олиб келди. Айни вақтда рақамли шаклда бож хизматини бошқариш бўйича
иш юритиляпти. Бу соҳада KEDEN ахборот тизимини жорий этиш асосий элементга
айланди.
Ержан Биржанов,
Қозоғистон Республикаси Молия вазири ўринбосари:
- Бу транзитни расмийлаштириш вақтини 30 минутдан 10 минутгача қисқартириш,
ёндашган хизматлар билан ягона дарча тамойилини ишгатуширишимконини берди.
Чегарада инсон факторини камайтириш учун сунъий интеллектдан тобора кенг
фойдаланиляпти. Ҳозир у рентген-суратларни таҳлил қилишда ишлатиляпти.
Рақамлаштирилган маълумотлар базаси ва аналитика туфайли ўтган йили сояда
қолаётган 115 миллиард тенге қўшимча тўлов амалга оширилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

