Астанада йирик халқаро автокўргазма иш бошлади. Унда дунёнинг 20 давлатидан келган 500 дан зиёд компания маҳсулотини намойиш қиляпти. Павильонларда автомобиль қисмлари ва ускуналари, электромобиллар ва тюнингланган автомобиллар намойиш этиляпти. Экспертлар таъкидлашича, бундай тадбирлар Қозоғистон автосаноатини ва туризмни ривожлантириш учун фойдали. Автосалон намойиш қилинган кунларда Қозоғистон пойтахтига 15 минг нафар хорижлик меҳмон келиши кутиляпти. Мутахассислар таъкидлашича, мамлакатнинг бу йўналишда ривожланиши учун имкониятлар катта.
Ержан Еркинбаев, Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазири ўринбосари:
- Астана шаҳрини 2019 йилдан тадбиркорлик туризми маркази сифатида ривожлантиряпмиз. Унда турли давлатлар раҳбарлари учрашяпти, энг юқори даражадаги тадбирлар, форумлар, бизнес тадбирлари ўтказиляпти. Натижада, бизнес-туризм ривожланяпти. Унинг иқтисодиётга келтираётган фойдасига келсак, кўргазмага келган ҳар бир бизнес-турист ўртача 1400-1500 доллар сарфлайди. Яъни, узоқ хориждан атиги 3 минг турист келган тақдирда ҳам улар Астана шаҳри иқтисодига, Қозоғистон иқтисодига бир неча миллион доллар қолдиради.
Евгений Сергеев, автокомпания
кўргазмаси тадбирлар директори:
– Марказий Осиё ҳозир трендда, чунки дунёнинг турли қисмларидан кўплаб компаниялар шу ерга
келяпти, бозор жадал ривожланяпти. Биз бу бозор билан танишиш, халқаро компанияларни
маҳаллий ташкилотлар билан таништириш имкониятини тақдим этамиз. Шунингдек,
нетворкинг, янги маҳсулотлар тақдимоти имкониятлари берилади.
Абдумалик Сарманов
таржимаси.