Кутубхоналарни ривожлантириш: рақамлаштириш ва янгича ёндашувлар

Кутубхоналарни ривожлантириш: рақамлаштириш ва янгича ёндашувлар

Қозоғистонда электрон китоблар ва рақамли архивларга қизиқиш ортяпти. Миллий ёзма меросни сақлаш ва тарқатишда "Қозоқ миллий электрон кутубхонаси" лойиҳаси муҳим роль ўйнайди. Порталда китоблар, нодир ва архив ҳужжатлари, қўлёзмалар, даврий нашрлар, диссертациялар, хариталар, аудио ва видеолар жамланган. Йил бошидан буён унда 3,6 миллионтадан зиёд материал кўрилди, электрон нусхалар юклаб олиш ҳоллари 900 мингтага яқинлашди. Кутубхона жамғармаси мунтазам тўлдириб борилади. Биринчи ярим йилликда порталга 2,5 мингта рақамли дубликат юкланди, 400 тадан зиёд ҳужжат қайта ишланди ва 120 мингдан кўпроқ саҳифа рақамлаштирилди. Шу билан бирга, кутубхоналар ҳам янгиланмоқда. Эслатамиз, май ойида Президент "Китобхон миллатни шакллантириш тўғрисида"ги Фармонни имзолади. Бугунги кунда кутубхоналар замонавий жамоат майдонларига айланмоқда, уларда китоб жамғармалари рақамли технологиялар ва китобхонлар билан ишлашнинг янги шакллари билан уйғунлашган.


Кумис Сеитова, Қозоғистон Республикаси Миллий академик кутубхона директори:


- Кутубхоналар ахборот-таълим, айни пайтда кўнгилочар тадбирлар маркази бўлиши керак, чунки бусиз болалар, дейлик, тунги клубларга, бошқа жойларга эмас, балки кутубхоналарга бажонудил келиши амримаҳол.


Абдумалик Сарманов таржимаси