Қозоғистон 2035 йилгача «яшил» генерация қувватини 8,4 ГВтга етказади

Қозоғистон 2035 йилгача «яшил» генерация қувватини 8,4 ГВтга етказади

Қозоғистон «яшил» энергия ишлаб чиқаришни кўпайтирмоқчи. Республика ҳудудларида умумий қуввати 8,4 ГВт бўлган ТЭМ объектларини ишга тушириш режалаштирилган. Тегишли вазирлик берган маълумотга кўра, янги лойиҳалар асосан шамол ва қуёш электр қуввати билан ишлайди. Мамлакатда углерод нейтраллигига эришиш бўйича ишлар давом этяпти. Кам углеродли иқтисодиётнинг истиқболли йўналишларидан бири — водород энергетикасини ривожлантириш стратегияси амалда. Эслатамиз, ўтган йил якунларига кўра, генерациянинг умумий таркибида «яшил» энергия улуши 7 фоизга етди.


Тимур Абдрешов, Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги матбуот котиби:

- Жорий йилда 10 та тикланувчи энергия объектини ишга туширамиз. Уларнинг  орасида 4 та шамол, 5 та қуёш ва 1 та гидроэлектр станцияси бор. Умумий қуввати 245 мегаваттни ташкил этади. Бундан ташқари, дунёнинг энг йирик компаниялари билан иш олиб борилмоқда. Қозоғистонда 1 гигаватт қувватга эга йирик шамол электр станциялари қурилиши бошланган. Улар Жамбил ва Павлодар вилоятларида жойлашади.

Абдумалик Сарманов таржимаси