Депутатлар янги ҳужжатни Астанада бўлиб ўтган палаталар қўшма йиғилишида иккинчи ўқишда қабул қилди. Уни Ерлан Саиров тақдим этган. Депутат умумхалқ референдуми билан янги Конституция қабул қилинганини, унга қозоғистонликларнинг 77 фоизи овоз берганини эслатди. Конституциявий суд «Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши мақоми тўғрисида»ги қонун Конституцияга номувофиқлигини билдирди.
Ерлан Саиров, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:
- Конституциявий ислоҳот – Мустақилликнинг 30-йилида ҳокимият тармоқларини мустаҳкамлаш ва жамиятда демократияни шакллантириш сари катта қадам. Конституцияга киритилган ўзгаришларга мувофиқ Биринчи Президент – Элбоши мақомини кўзда тутувчи 46-модда, 4-банд бекор қилинди.
Ерлан Саиров, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:
- 2022 йил 5 июнда ўтказилган умуммиллий референдум натижаларини рўёбга чиқариш ва қонуний ҳужжатлар Асосий қонунга мувофиқлигини таъминлаш учун "Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти – Элбоши мақоми тўғрисида"ги конституциявий қонун кучини йўқотди, деб ҳисоблансин. Конституциянинг 46-моддаси ва "Қозоғистон Республикаси Президенти тўғрисида"ги конституциявий қонуннинг VI бобида кўрсатилган республиканинг барча собиқ президентларига берилган ҳуқуқий кафолатлар биринчи президентга нисбатан ҳам қўлланади.
Элбоши мақомини йўқотгани тўғрисидаги қонун қабул қилинди ва Давлат раҳбарига юборилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси