Мамлакат
Бош вазири ўтказилаётган иқтисодий ислоҳотлар тўғрисида Давлат раҳбарига
ҳисобот берди. Қозоғистон Президентига иқтисодий-ижтимоий ривожланиш бўйича
маълумотлар берилди. Шу
жумладан, жорий йилнинг дастлабки икки ойи давомида иқтисоднинг ўсиши 5,4
фоизни ташкил қилди.
Ўлжас Бектенов Давлат
раҳбари Миллий қурултойнинг тўртинчи йиғилишида тилга олган вазифалар –
йирик инфратузилмавий ва энергетик лойиҳалар, рақамлаштириш бўйича олиб борилаётган ишларни ҳам
алоҳида кўрсатиб ўтди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Республика штаби фаолияти доирасида тошқинга қарши кўрилаётган
чора-тадбирларни ҳам тинглади. Бу борада вазият мунтазам мониторинг
қилиняпти.
37 минг ходим ва 13
мингта техника бирлиги ишга шай.
Абдумалик Сарманов таржимаси

