Қосим-Жўмарт Тўқаев Алмати ҳокимини қабул қилди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Алмати ҳокимини қабул қилди

лага бардошлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни мақуллади. Давлат раҳбари ҳоким Ербўлат Дўсаевни қабул қилди. У шаҳарда сейсмоаудит режалаштирилганини билдирди. Бу тадбир йилнинг иккинчи ярмида ўтказилади. ушбу жараён давомида шаҳар объектлари паспортлаштирилади. Шунингдек, Ербўлат Дўсаев Қозоғистон Президентига 2040 йилгача мўлжалланган шаҳар Бош режаси устида иш бошлангани, Жаҳон банки билан ҳамкорликда шаҳарда «яшил йўлаклар» барпо этилиши, Алмати саноат зонасида автомобиль кластери яратилиши ҳақида ҳисобот берди. Давлат раҳбарига шаҳардаги ижтисоий-иқтисодий вазият тўғрисида маълумот берди. Шу жумладан, январь ойида тадбиркорлар фаолияти туфайли қисқа муддатли иқтисодий индикатор 137 фоизга ошди. Асосий капиталга киритилган инвестиция 22 фоизга кўпайди. Савдо, транспорт ва қайта ишлаш саноати ўсиши ҳисобига ижобий ўзгаришлар таъминланди.

Абдумалик Сарманов таржимаси