Қозоғистон Президент FIP раҳбарияти билан учрашди

Қозоғистон Президент FIP раҳбарияти билан учрашди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Халқаро падел федерацияси президенти Луижи Карраро ва Premier Padel дунё тури раиси Насир бин Ғаним ал-Ҳелаифий билан учрашди. Томонлар спортнинг бу тури Қозоғистонда қандай ривожланаётганини муҳокама қилди. Ҳозир 16 вилоятда минтақавий федерация ишлаяпти, 17 корт мавжуд. 2027 йилга бориб Алматида 10 та халқаро даржадаги майдончаси бўлган мажмуа ишга тушади. у Марказий Осиёдаги энг йирик маскан бўлиши ва Premier Padel даражасидаги турнирларни қабул қилиши мумкинлиги кутиляпти. Давлат раҳбарининг фикрича, халқаро федерация билан ҳамкорлик паделнинг оммалашишига олиб келади ва мамлакатнинг дунё миқёсида имижини яхшилайди.

Абдумалик Сарманов таржимаси