ЖХШТ Евроосиё ҳудудида тинчлик ва барқарорликни таъминловчи асосий тузилмалардан бирига айланди. Замонавий чорловлар шароитида ташкилот таркибидаги барча мамлакатлар учун хавфсизлик кафолати сифатида хизмат қиляпти. Қозоғистон Президенти тор таркибда ўтказилган Жамоавий хавфсизлик кенгаши сессиясида шундай деди. Йиғилишда Беларусь, Қирғизистон, Россия, Тожикистон президентлари қатнашди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Ўзаро келишилган фаолиятимиз, ишонч ва бир-биримизни қўллаб-қувватлашимиз мураккаб ва кенг қамровли вазифаларни ҳал этиш имконини берди. Таъкидлаш лозим, ЖХШТ фақат ҳарбий ҳамкорлик эмас, у мамлакатларимиз суверенитети, ҳудудий яхлитлигини муҳофаза қилиш учун ҳаракат ва имкониятларимизни бирлаштириш механизми, дегани.
Тадбир давомида халқаро ва минтақавий хавфсизликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Бундан ташқари, жорий йилдаги Қозоғистоннинг Жамоавий хавфсизлик шартномаси ташкилотидаги раислиги якунлари чиқарилди. Бу даврда мамлакатимиз аъзо давлатлар ўртасида ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашга интилди. Бўҳронларга, терроризм, киберҳужум, трансмиллий жиноятчилик, гиёҳванд моддалар ноқонуний айланмаси каби глобал чорловларга тезкор жавоб бериш тезкор жавоб бериш механизмлари ишлаб чиқилди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Режали тартибда низомда кўрсатилган органлар йиғилишлари, ҳарбий машқлар, ЖХШТ профилактика тадбирлари ўтказилди. Жамоавий хавфсизликка оид долзарб масалалар ташқи ишлар ва мудофаа вазирлари томонидан муҳокама қилинди. Хавфсизлик кенгаши котиблари ва парламент етакчилари даражасида учрашувлар ўтказилди. Ташкилотнинг ёрдамчи ва ишчи органлари йиғилишлари ўтказилди, ЖХШТ фаолияти йўналишлари бўйича маслаҳатлашувлар ташкил қилинди. Сессиялар орасида қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилинди. Улар мудофаа соҳасида халқаро ҳамкорлик, долзарб чорловлар ва жамоавий хавфсизликка туғилган хавфларга қарши курашиш масалаларини ўз ичига олади.
Кенгайтирилган таркибдаги йиғилишда Қосим-Жўмарт Тўқаев халқаро кун тартибида турган масалалар бўйича мамлакатлар яна бир марта ўз мавқеларини белгилаб олганини таъкидлади. Учрашув якунлари аъзо давлатлар чорловлар ва жамоавий хавфсизликка туғилган хатарларга қарши биргаликда курашишга тайёрлигини кўрсатди. ЖХШТни ривожлантириш истиқболлари Жамоавий хавфсизлик кенгаши декларациясида акс этди. У Қозоғистоннинг ташаббуси билан ишлаб чиқилди. Томонлар 14 та ҳужжатни имзолади, улар қаторида тожик-афғон чегарасини мустаҳкамлаш бўйича ЖХШТнинг давлатлараро дастури ҳам бор. Таъкидлаш лозимки, келгуси йилда ташкилотга Қирғизистон раислик қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

