Парламент депутатлари каникулга чиқди

Парламент депутатлари каникулга чиқди

VIII чақирик парламенти иккинчи сессияси якунланди. Палаталар қўшма йиғилишида депутатлар махсус қарор қабул қилди ва каникулга чиқди. Сессия давомида Мажилис ва Сенатда 179 қонун лойиҳаси кўриб чиқилди, улардан 102 таси қабул қилинди. Парламент депутатлари 800 дан зиёд аҳоли пунктига борди, сайловчилар билан 2 мингтадан зиёд учрашув ўтказди, 727 та депутатлик сўрови йўллади. Мажилис қошидаги жамоат қабулхонасига 2 минг нафардан зиёд фуқаро мурожаат этди. Бундан ташқари, депутатлар 14 та халқаро парламент ташкилотида ишлашди, 257 та халқаро тадбирда қатнашишди ва 38 хорижий давлат парламент аъзолари билан ҳамкорлик қилишди.

Ерлан Кўшанов, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси раиси:

– Ҳозир парламент портфелида 71 та қонун лойиҳаси бор. Депутатлар Бюджет, Солиқ, Қурилиш ва Сув кодекслари устида ишлаши зарур. Мутлақо янги Рақамли кодекс келишини кутяпмиз. Коррупцияга қарши кураш, гиёҳванд моддаларга қарши кураш, дин, суд тизимини ислоҳ қилиш тўғрисида ва бошқа қонун лойиҳалари устида жиддий ишлашимиз зарур. Бунда Парламент, Ҳукумат ҳамда эксперт ҳамжамиятининг баҳамжиҳат ва синчиклаб фаолият юритиши талаб қилинади.

Абдумалик Сарманов таржимаси