Хавфсизлик кенгаши йиғилишида энергетик хавфсизлик муҳокама қилинди

Хавфсизлик кенгаши йиғилишида энергетик хавфсизлик муҳокама қилинди

Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев Миллий энергетика тизими барқарорлиги масалалари бўйича Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказди. Энергетика ҳамда Сув захиралари вазирлари, тегишли давлат органлари етакчилари ҳисобот берди. Қозоғистон Президент бугунги кунда энергетика хавфсизлиги мамлакат мустақиллиги ва иқтисодий барқарорлигига бевосита таъсир кўрсатишини таъкидлади. Айни вақтда ички эҳтиёжлар учун етарли электроэнергия чиқариляпти, лекин талаб ортиб бораётгани сабабли улардан самарали ва тежаб фойдаланиш лозим. Давлат раҳбари заруратга кўра қўшимча қувват берадиган манбалар ва гидроэнергетика салоҳиятидан самарали фойдаланиш лозимлигини таъкидлади. Сув тежовчи технологиялар жорий этилиши зарур. Йиғилиш якунларига кўра, Президент Ҳукумат ва минтақа ҳокимларига аниқ топшириқлар берди.

Абдумалик Сарманов таржимаси