Қозоғистонда
"Хроникадан келажакка" республика кинолекторийси давом этмоқда.
Президент Телерадиомажмуасининг 30 йиллиги доирасида ушбу кенг кўламли маърифий
лойиҳа амалга оширилмоқда. Ҳужжатли фильмлар 15 июндан 22 июнгача Ақтау,
Атирау, Арал ва Ақтўбеда намойиш этилади. Томошабинларга Президент
Телерадиомажмуасидаги Ҳужжатли кино марказининг энг сара асарлари тақдим
этилади. Сеансларга барча хоҳловчилар ташриф буюриши мумкин. Ақтауда
"Арал" ва "Тамши" фильмлари намойиш этилди. Иккинчи фильм
Каспий денгизи ва унинг ноёб ҳайвонот дунёсини сақлаб қолишга ёрдам бераётган
кўнгиллилар ҳақида ҳикоя қилади. Муаллифлар Қозоғистон халқининг Давлат
раҳбарининг "Таза Қазақстан" умуммиллий экологик ташаббусини амалга
оширишга қўшган ҳиссасини намойиш этди.
Назжан Сарсенбай, Ақтау шаҳридан:
– Каспий денгизини авайлаш талаб қилинади. Ушбу фильм томошабинларга ноёб сув ҳавзасини сақлаб қолиш муҳимлигини яхшироқ тушунишга ёрдам беради. Ақтау аҳолиси учун Каспий денгизи алоҳида аҳамиятга эга. Фильм денгиз ва унинг экотизимини асраб-авайлаш минтақа, мамлакат учун муҳимлигини яққол кўрсатади. Лойиҳа туфайли кўпроқ қозоғистонликлар табиий бойликларга ғамхўрлик қилиш зарурлиги ҳақида билиб олиши мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

