Давлат раҳбари Женис Қасимбекни қабул қилди

Давлат раҳбари Женис Қасимбекни қабул қилди

Астана ҳокими Женис Қасимбек Президенту Қозоғистон ҳокимига пойтахтнинг ижтимоий-сиёсий ва инфратузилмавий ривожланиши бўйича ҳисобот топширди. Жорий йилнинг етти ойи давомида асосий капиталга киритилган инвестиция ҳажми 1 триллион тенгедан ошди.  Йил охиригача умумий қиймати 300 миллиард тенге бўлган 55 инвестициявий лойиҳа рўёбга чиқарилади. 15 та мактаб фойдаланишга топширилади, 170 та ҳовли ва жамоат майдончаси ободонлаштирилади, 1 миллион туп дарахт ўтқазилади. Қосим-Жўмарт Тўқаевга ТЭЦ-3 нинг биринчи навбати ва газ станциялари ишга туширилгани маълум қилинди, натижада пойтахтда иссиқлик ишлаб чиқариш қуввати салкам қирқ фоизга ортди. Қабул ниҳоясида Давлат раҳбари қатор топшириқлар берди.

Женис Қасимбек, Астана ҳокими:

- Йил охиригача 5 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилади. Янги инвестиция келяпти, иш ўринлари очиляпти. Бундан ташқари, иситиш мавсумига тайёргарлик тўғрисида ҳисобот бердим. Асосий ишлар давом этяпти ва келаси ойда якунланади.

Абдумалик Сарманов таржимаси