Лўли қиз Эсмеральда, букри Квазимодо, навқирон Феб ва руҳоний Фролло. «Париж Биби Марям ибодатхонаси» яна мамлакатнинг бош опера театри саҳнасига чиқди. Икки ҳаракатдан иборат балетда «Астана Опера»нинг энг яхши артистлари иштирок этди. Шуни ҳам айтиш керакки, спектакль 50 йил муқаддам илк бора Парижда намойиш қилинган. Таниқли француз хореографи Ролан Пети мазкур асарни саҳнага олиб чиққан. Пойтахт театри саҳнасида бу постановка 2016 йилдан намойиш этила бошланган. Юртимиз томошабинларига уни Петининг дўсти ва ассистенти Луиджи Бонино тақдим этди.
ЛУИДЖИ БОНИНО, БАЛЕТМЕЙСТЕР:
- Чиройли балет, бошқалардан мутлақо фарқ қилади. Классик асар. Бу постановкани аввал умуман кўрмаган одам ҳам ҳамма нарсани тушуниб ета олади. Буларнинг ҳаммаси биз учун жуда муҳим. Менга пойтахтингиз жуда ёқади. Бу ерга келишни, ушбу труппани, театрни, томошабинларни яхши кўраман.
Ролан Пети ғоясини пойтахт театри артистлари рўёбга чиқарди. Энг ёрқин персонажлар – қўнғироқчи Квазимодо ва Эсмеральда ролини «Астана Опера»нинг етакчи яккахонлари - Бахтияр Адамжан ва Айгерим Бекетаева саҳнага олиб чиқди. Спектаклда кордебалет, декорациялар, мусиқий ижро ва артистлар либоси алоҳида ўрин тутади, шулар туфайли томошабин ўтган мингйилликдаги қадимий ва сирли Францияни тасаввур қила олади, муҳитига киради.