Германия пойтахтида машҳур француз дизайнери Кристиан Диор музаси, келиб чиқиши қозоқ бўлган модель Алла Ильчун тўғрисида ҳужжатли картина тақдимоти ўтказилди. Фильмни томоша қилиш учун хорижликлар ва хорижда яшовчи юртдошларимиз тўпланди. Картина қандай яратилгани, у қаерларда намойиш қилиниши ҳақида маълумот берилди. Муаллифлар картинани Италия, Австрия ва Буюк Британияда ҳам тақдим этиш ниятида. Шунингдек, бадиий фильм суратга олиш режалаштирилган.
Берлин Иришев, режиссёр, фильм бош продюсери:
- Қозоғистоннинг жаҳон модасига қўшган ҳиссаси. Бизни ҳали катта ишлар кутяпти, Алла Ильчун номини қайта тиклаганимиздан жуда мамнунмиз. Йилномаларни титкилаб, маълумот топиш осон бўлмади. Dior мода уйида бундай маълумотлар сақланмаган, шунинг учун жаҳоннинг 7 мамлакатида ҳужжатларни сотиб олишга тўғри келди. Фильм ҳаққоний чиқиши учун фотосуратларни изладик, топдик. Буларнинг ҳаммасини уддаладик. Ишимизни Dior уйи эътироф этди.
Шу куни қозоғистонлик ва берлинлик мусиқачилар концерти ташкил қилинди. Унда ватанимиз ва хориж бастакорлари асарлари ижро этилди. Таъкидлаш лозимки, ушбу анжуман карантин юмшатилганидан кейин юртдошларимиз хорижда ўтказган дастлабки тадбир бўлди.
Айкен Айтбай, мусиқачи, концерт ташкилотчиси:
- Бугун бизда катта байрам. Биринчи навбатда қозоқ мусиқаси, маданияти байрами. Томошабинлар қозоқ фольклор ижросини яхши кутиб олди. Қозоғистон бастакорларига қизиқиш катта. Вена, Париж, Қозоғистондан меҳмонлар келди.
Абдумалик Сарманов таржимаси