Кубизм ва сюрреализм, абстракционизм ва импрессионизм. Туркманистон пойтахтида ташкил этилган кўргазмада модерн услубининг турли йўналишларида яратилган ижод намуналари тақдим этилди. Экспозиция ташкилотчилари таъкидлашича, унга тайёргарлик 5 ой давом этган. Иштирокчилар қаторида профессионал рассомлар ҳам, Тасвирий санъат академияси талабалари ҳам бор. Шунингдек, мастер класслар ташкил қилинди, машҳур рассомлар тажрибасини баҳам кўрди. Таъкидлаш лозимки, кўргазмада муаллифларнинг сўнгги 1-2 ой ичида махсус яратилган асарлари намойиш этилди.
Гахриман Гўчмурадов, Туркманистон Тасвирий санъат академияси ўқитувчиси, рассом:
- Олтита ишимни келтирдим. Улардан бири «Овчилар», деб аталади. «Нега бундай номланган?» деган савол туғилади. Картинада камон отиш бўйича беллашаётган ёш йигитлар тасвирланган, атрофда эса ов саҳналарини кўриш мумкин. Картинадан асосий мақсад — мақсадга интилиш. Ўз ишимда бир оз қора рангни аралаштирганча илиқ туслардан фойдаландим.
Сасаки Хироси, Япониянинг Туркманистондаги элчиси:
– Туркманистон санъати ва мана шу картиналар мени қизиқтиргани учун келдим. Бу ерда жуда кўп ажойиб асарлар тақдим этилган, оқшом бўйи улардан завқ олиш мумкин.
Абдумалик
Сарманов таржимаси.

