Қозоқ миллий мусиқа асбобларида ижро этилган замонавий асарлар ва халқ композициялари бетакрор аранжировкаларда. Қуанишбаев номли театр қошидаги биринчи этноансамбль репертуарида шундай бетакрор ижод намуналарини тинглаш мумкин. Унинг таркибида 18 та мусиқачи бор. Улардан ҳар бири бир нечта чолғу асбобини чалишни мукаммал билади. Бундан ташқари, этноансамбль иштирокчилари - Қозоғистон ва халқаро танловлар ғолиби. Улар қозоқ миллий мусиқасини оммалаштириш ниятида.
Маралжан Мирзакулова, халқ ансамбли дирижёри:
- Уларнинг ҳар бири мусиқада катта тажрибага эга ижодкордир. Бизда шундай мобиль ёш таркиб йиғилган. Кўплаб иқтидорли, жуда креатив, амбицияли, халқ тили билан айтганда, қайноқ қонли, ижод қилишни истайдиган инсонлар бу жамоа таркибида иш юритмоқда.
Абдумалик Сарманов таржимаси