Қозоғистон бастакори Лондон мусиқачилари фахрий компанияси кумуш медалини олди

Қозоғистон бастакори Лондон мусиқачилари фахрий компанияси кумуш медалини олди

Қозоғистонлик бастакор Рахат-Би Абдисағин Лондон мусиқачилари фахрий компанияси кумуш медалини олди. У Буюк Британиянинг мазкур мукофотига ноил бўлган биринчи юртдошимиз. Соврин 19-асрда таъсис этилган ва ҳар йили иқтидорлик мусиқачиларга тақдим этилади. Қироллик пойтахтида мукофотлаш маросими ўтказилди. Таъкидлаш лозимки, Қозоғистонлик бастакор ва пианиночи, «Бўлашақ» стипендияси соҳиби 150 та мусиқий асар ёзган. Улар Европа, Осиё ва Америка концерт залларида ижро этилди. Жорий йилда Буюк Британиянинг тўртта соборида унинг  The Bruce операси премьераси ўтказилди. Германиянинг нуфузли Springer нашриёти эса Рахат Би Абдисағиннинг «Квант механикаси ва авангард мусиқа» китобини чоп этди.


Абдумалик Сарманов таржимаси