Атираулик спортчилар Кўчманчилар ўйинларига фаол ҳозирланяпти

Атираулик спортчилар Кўчманчилар ўйинларига фаол ҳозирланяпти

V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларигача саноқли кунлар қолди. Пойтахтда ўтказиладиган катта анжуманда вилоятдан 3 нафар спортчи қатнашади. Улар қаторида қирғиз кураши устаси Нуржан Сарсенғалиев ва машҳур қушбеги Арман Қўшқаров бор. Марат Бексултан эса камон отишдан мамлакат шарафини ҳимоя қилади. Қатор беллашувларда ғолиб бўлган мерган бу сафар ҳам муваффақиятларга эришиш умидида. Лекин бу сафар ўта моҳир иштирокчилар бор, дейди у. Венгрия, Индонезия, Туркия, Қирғизистон ҳамда Россиядан камончилар келади. Бу спортда кучли билак, ўткир кўз ва сабр керак.

Марат Бексултан, камончи:

– Анъанавий камон отишда диққатни жамлашнинг аҳамияти катта. Яъни, мукаммал техника, жисмоний кучдан ташқари, ҳамма нарсага эътибор қилиш муҳим. Ҳатто муваффақиятнинг 50-60, балки 70 фоизига диққатни жамлаш туфайли эришилади. Яъни, юрагингизда ишонч бўлмаса –  яхши натижага эришиш қийин.

Абдумалик Сарманов таржимаси.