Қозоғистонга
Харбинда ташкил этилган Осиё ўйинлари ғолиблари қайтиб келяпти. Алмати
аэропортида уларни яқинлари, тренерлар ва мухлислар кутиб олди. Хитойдан биринчилар
қаторида қайтган спортчилар орасида шериги Роман
Иванов билан бирга синхрон сакрашлар бўйича фристайл-акробатикадан олтин медаль
олган Шерзод Хаширбаев ҳам бор. У билан бир самолётда совриндорлар:
фристайлчилар Аяна Жўлдас, Асилхан Асан, Ардана Маханова ҳамда конкида
югурувчилар Кристина Силаева ва Евгений Кошкин ҳам келди.
Шерзод
Хаширбаев, 2025 йилги IX Қишки Осиё ўйинлари чемпиони:
- Келажак режалар қаторида лицензия олиш
ва Олимпиада ўйинларида қатнашиш турибди. Рақиблар — Хитой терма жамоаси жуда
кучли эди, улар спортнинг бу турида пешқадам. Олимпиада чемпиони Ци Гуанпу ҳам
майдонга чиқди. Улар биланн беллашишнинг ўзи мен учун шараф, шундай шароитда
рақобат қилиш ва олтин медаль олиш насиб этди.
Евгений Кошкин, 2025 йилги IX Қишки Осиё
ўйинлари кумуш медаль соҳиби:
- Уйга қайтдим, бир оз дам оламан, бир
ҳафталан кейин Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи, унга тайёрланаман, яна бир
қанча беллашувлар бор. Жаҳон чемпионати кутяпти. Ёз давомида Олимпиада
ўйинларига тайёрланамиз. Бу муҳим старт бўлади. Жиддий. Ҳаракат қиламиз.
Шу кунгача
Қозоғистон жамоаси Осиё ўйинларининг 18
та медалини олди. Шундан учтаси олтин, саккизтаси кумуш ва еттитаси
бронза. Таъкидлаш лозимки, фристайл-акробатика ва шорт-трек эркаклар жамоалари
ҳамда биатлончи Владислав Киреев биринчи ўринни олди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

