Энг яхши қушбегилар Кўчманчилар ўйинларига тайёрланяпти

Қозоғистоннинг яна бир терма жамоаси V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларига фаол ҳозирланяпти. Қушбегилик – йиртқич қушлар билан ов қилиш санъати усталари Шучинск шаҳрида машғулот ўтказяпти. Ҳозир 9 нафар спортчи бургутлари, лочин ва қирғийларини шуғуллантиряпти. Кейинги йиғин Астана шаҳрида, август ойи охирида ўтказилади. Асосий беллашувлар 12-13 сентябрь кунлари «Қазанат» пойтахт отчопари яқинидаги Этноовулда ўтказилади. 

Ибрагим Базарбаев, қушбегилик бўйича Қозоғистон миллий терма жамоаси аъзоси:

– Биз V Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларига фаол тайёргарлик кўряпмиз. Барча малака ва билимимизни, имкониятларимизни ишлатамиз. Европа, Монголия, Қирғизистон, қолаверса Туркиядан яхши тайёрланган кучли рақиблар келади. 

Серикбек Кунтуғанули, қушбегилик бўйича Қозоғистон миллий терма жамоаси аъзоси:

– Ёз давомида қушларимиз тулади, ҳозир улар билан машғулот ўтказяпмиз, тезлигини оширяпмиз. Учта бургут, учта лочин ва учта қирғий тайёрлаяпмиз. Улар учта тоифадаги беллашувларда иштирок этади. Мен Алғир лақабли бургутим билан мусобақада қатнашаман. 

Абдумалик Сарманов таржимаси.