Астанада V Бутунжаҳон Кўчманчилар ўйинларининг бош ҳомийси маълум қилинди. Халқаро спорт беллашувларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш дирекцияси мамлакатимиздаги йирик электр-техника компанияларидан бири билан тегишли меморандум тузди. Томонлар келишувига биноан, тижорат ташкилоти тадбирни қўллаб-қувватлашга 1 миллиард тенге ажратади. Ўйинлар учун умумий ғазна бугунги кунда 5,7 миллиардни ташкил этади. Молиявий ҳамкор ва мусобақа ҳомийлари маблағлари билан биргаликда сумма миллий валютада 8 миллиардга етади.
Абилай Қўндибаев, 5-Бутунжаҳон Кўчманчилар ўйинларига тайёргарлик кўриш
ва ўтказиш бўйича дирекция раҳбари ўринбосари:
- Пул малағларининг
асосий қисми бу ерга келадиган
спортчиларимизга, илмий лойиҳа иштирокчиларига, этномаданий лойиҳалар тақдим
этувчи хорижий меҳмонларга авиабилет сотиб олиш учун йўналтирилади. Бундан
ташқари, бош ҳомий таъкидлагани каби, маблағнинг яна бир қисми миллий терма
жамоа либосларига сарфланади. Шунингдек, уч юз нафар волонтёр мингта кўнгиллига
қўшилишга тайёрлигини билдирган, улар саралашдан ўтди ва халқаро беллашувларга
жалб этилади.
Айтиш керак, бешинчи Бутунжаҳон
Кўчманчилар ўйинлари учта йўналишни ўзида
жамлаган – этноспорт, этномаданият ва фан. Жами бўлиб, Астанадаги мусобақаларда
спортнинг 21 тури бўйича 97 та медаллар жамланмаси ўйналади. Биринчи марта
беллашув дастурига арқон тортиш киритилган.
Еркебулан Илясов, «Жамби ату» ва «Арқон тортиш» федерациялари
президенти:
- «Жамби ату» бўйича
15 давлатдан 4 услубдаги спортчиларни таклиф қилганмиз, «Арқон тортиш» бўйича
эса 10 мамлакатдан атлетлар келади. 99 фоиз ишонамизки, бу икки спорт турида
жамоамиз асосий совринли ўринларни эгаллайди, камида олтин ва кумуш медаль
олади.
Мусобақада
қатнашиш истагини 90 давлатдан икки мингдан ошиқроқ спортчи тасдиқлаган. Биринчи
марта Ўйинларда Либерия, Венесуэла, Ирландия, Доминикана ва Гамбия каби
давлатлар иштирок этади. Ўйинларнинг расмий ҳамкори ЮНИСЕФ, шунингдек, тадбирни
Бутунжаҳон этноспорт конфедерациси ва ЮНЕСКО қўллаб-қувватлайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси