Президент қозоғистонликларни Наврўз байрами билан табриклади

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев қозоғистонликларни Наврўз байрами билан табриклади. Давлат раҳбари таъкидлашича, қадимий анъаналарга  риоя этган ҳолда халқимиз ушбу кунга ҳамжиҳатликда етиб келди. Бугунги кунда Наврўз умуммиллий байрамга айланган. Этник ва диний фарққа қарамай, барча қозоғистонликлар уни биргаликда нишонлайди. Президент, шунингдек, жорий йилдан бошлаб Наврўз 10 кун давомида нишонланиши, бугун Интимақ куни – Тотувлик куни эканлигини кўрсатди. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Наврўз байрами янгиланиш ва қайта яшариш тимсоли эканлигини тилга олганича, жорий йил жамиятнинг ривожидаги янги босқич бўлишига ишонч билдирди. Зеро, барча фуқаролар қалбидан жой олган қадриятлар белгиланди.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Мамлакатимиз олдида Адолатли Қозоғистон бунёд этишдек улкан мақсад турибди. Биз ҳалол меҳнат муваффақиятлар сари йўл очувчи адолатли жамият яратишга интилаяпмиз. Бундай жамиятни фақат масъулиятлар инсонлар ярата олади. Адолат ва ҳалоллик бир-биридан ажралмас тушунчалар. Биз қураётган жамиятда ҳамма учун тенг имкониятлар яратилади. Адолатли давлат – қонун ва тартиб устуворлиги дегани. Илғор давлатга айланиш учун келажакка тийрак кўз билан боқишимиз зарур. Биз Қозоғистон келажагини зиммасига оладиган ёшларга ишонамиз.

Келажак бу мунтазам ҳаракатланиш ва такомиллашиш дегани.  Президент 4 та кенг қамровли лойиҳанинг рўёбга чиқарилишини таъкидлади. Шу жумладан, мамлакатда қатор иссиқлик марказлари ва муҳандислик тармоқлари тузатилади, 12 минг километр йўл қурилади ва таъмирланади. Жорий йилда 300 минг одам табиий газ билан таъминланади. Қишлоқ ва туман аҳолиси учун махсус уй-жой дастури ишга тушади.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Ижтимоий заиф аҳоли қатламларига мансуб фуқаролар учун қарз ставкаси 7 фоиздан ошмайди. Ижарага бериладиган уй-жой ҳажми анча ошади. Буларнинг барчаси аҳоли турмуши сифатини оширишга хизмат иқлади. Келажакда ҳам аҳоли фаровонлигига йўналтирилган дастурлари ишлашда давом этади. Яна бир марта барчангизни Баҳор байрами билан табриклайман! Бахт ва омад тилайман!

Қосим-Жўмарт Тўқаев Алматида «Науриз Фест» халқаро фестивалига борди. Тадбир бир чанғароқ остида Наврўзни нишонлаётган кўплаб давлатлар, шу жумладан, Марказий Осиё республикалари, Озарбайжон, Туркия, Монголия ва Бошқирдистон маданияти ва анъаналарини бирлаштирди. Хорижлик меҳмонлар декоратив-амалий санъат, халқ мусиқасини тақдим этди. Фестиваль ҳудудида интерфаол майдончалар, болалар ижоди ва робототехника зоналари ташкил қилинди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.