Финляндия Президенти Қозоғистонга келади

Финляндия Президенти Қозоғистонга келади

Финляндия Президенти Александр Стубб Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига кўра Қозоғистонга келади. Ақўрда матбуот хизмати берган маълумотга кўра, расмий ташриф 28-29 октябрга мўлжалланган. Дастур доирасида давлат раҳбарлари музокаралари кўзда тутилган. Қозоғистон ва Финляндия президентлари икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари, глобал ва минтақа кун тартибидаги масалаларни муҳокама қилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси