Қозоғистон EXPO-2025 да қатнашмоқда

Қозоғистон EXPO-2025 да қатнашмоқда

Қозоғистон Япониянинг Осака шаҳрида ўтказилаётган бутунжаҳон EXPO кўргазмасида ўз павильонини тақдим этди. Жорий йилда кенг кўламли халқаро анжуманда 158 та давлат ва 9 та халқаро ташкилот қатнашмоқда. Кўргазманинг бош мавзуси - «Яшашимиз учун келажак жамиятини яратиш». Қозоғистон павильони Жанубий Корея, Германия, Люксембург, Монако ва Туркия билан битта кластерда, битта мавзу остида намойиш қилинаяпти. Мамлакатимиз залида бир қанча интерфаол зона: замонавий 3D-мэппинг-инсталляциялардан тортиб, иммерсив-проекция шоусигача ишлаяпти. Бундан ташқари, трансплантация соҳасидаги кашфиёт - ALEM ускунаси намойиш қилинган. У донор органларини мавжуд барча аппаратлардан бир неча марта узоқ, 24 соатдан зиёд вақт давомида сақлаб туриш имконини беради. Кашфиёт одамлар ҳаётини сақлаб қолиш эҳтимолини оширади. Таъкидлаш лозимки, кўргазма октябргача давом этади. Ташкилотчилар ярим йил ичида 30 миллион нафаргача одам ташриф буюришини кутяпти.

Қозоғистон павильонида бўлдим. Кўрганларимдан ҳайратда қолдим. Мамлакат ҳақида кўп нарсаларни билиб олдим. Ўтов шаклидаги 3D-мэппинг ва павильон катта таассурот қолдирди.

Мамлакатингиз жуда катта - унда шаршаралар, тоғлар, даштлар, чиройли табиат бор. Бу экспозиция – Қозоғистон қанчалик бепоён ва кўркам эканлигини кўрсатади.

Абдумалик Сарманов таржимаси