Қозоғистоннинг Ақтау ва Қуриқ портларида йирик транспорт-логистика кластери бунёд этилади. 2024-2028 йилларга мўлжалланган денгиз инфратузилмаларини ривожлантириш мажмуавий режасида шундай кўрсатилган. Транспорт вазирлиги берган маълумотга кўра, натижада кўпроқ контейнерлар узатилади, юк ўтказиш терминаллари ва халқаро юк ташиш логистикаси ривожланади, маъмурий тўсиқлар камайтирилади.
Лаззат Стамғазиева, Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги расмий вакили:
– Ҳужжатга мувофиқ, жорий йилда Қуриқ порти акваториясида денгиз тубини чуқурлаштириш ишлари, Ақтау портида контейнер хаби қурилиши бошланади. Лойиҳаларнинг асосий қисми хусусий инвестициялар, шу жумладан, Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантиришга мўлжалланган маблағ ҳисобидан рўёбга чиқарилади. Шу тариқа, 2028 йилгача портлар қуввати 50 фоизга ортади. 3 марта кўп контейнер жўнатилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.