Вазият назорат остида: Қозоғистоннинг
барча сув омборлари тасдиқланган жадвал асосида ишлаяпти. Объектларда кеча-кундуз сув сатҳи кузатилмоқда. Бундан ташқари, тегишли вазирликда маълум
қилинишича, сувнинг бир қисми оқизиб юбориляпти. Бу эса хавфсизликни таъминлайди, дейди мутахассислар. Айни вақтда, баҳорги тошқинларга тайёргарлик доирасида гидротехник иншоотлар реконструкция қилинмоқда. 2024 йилда мамлакатда уларнинг 74 таси таъмирланди. Жорий йилга мўлжалланган иш ҳажми ҳам бундан кам эмас.
Ансаған Ермек, Қозоғистон Республикаси Сув
захиралари ва ирригация вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси эксперти:
- 16 минтақада умумий узунлиги 584 километр бўлган 384 та тўғон
таъмирланди ва бунёд этилди. Маҳаллий ҳокимликлар билан бирга 6 вилоятдаги 84 та аҳоли пунктидаги муҳофаза тўғонлари ва гидротехник иншоотларни
қуриш, реконструкция қилиш ва тиклаш бўйича 57 та лойиҳа рўёбга
чиқарилди. Натижада, 359 минг нафар фуқаронинг хавфсиз ҳудудда яшаши таъминланди. 2024 йилда 14 та
вилоятдаги 84 та сув хўжалиги объекти ҳар томонлама текширилди. Яна 105 та гидроиншоот кўрикдан ўтказилиши режалаштирилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

