Қозоғистонда болаларни эмлаш учун 5,8 миллиард тенга ажратилди

Қозоғистонда болаларни эмлаш учун 5,8 миллиард тенга ажратилди

Қозоғистон Ҳукумати захирасидан болаларни хавфли касалликларга қарши эмлаш учун 5 миллиард 800 миллион тенге ажратилди. Улар қаторида кўкйўтал, бўғма, вирусли гепатит, қизамиқ, қоқшол, полиомиелит, инфекцион гемофилия бор.  Бош вазир Ўлжас Бектенов вакцина ва дори-дармонлар харид қилиш тўғрисидаги тегишли қарорни имзолади. Маблағ вилоят, республика аҳамиятига эга шаҳарлар, пойтахтга юборилади. Жами, 748 минг доза вакцина ва 540 мингтадан зиёд шприц харид қилинади. Таъкидлаш лозимки, аввал тегишли тақвимга кўра қандайдир сабаблар билан вакциналанмай қолган болалар эмланиши мўлжалланган. Шуни ҳам айтиш керакки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра, мамлакатдаги қизамиқ билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашди. Сўнгги икки ойда хасталаниш ҳолатлари салкам қирқ фоизга қисқарди.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.