Қозоғистонда таълим грантлари учун ҳужжат қабул қилиняпти

Қозоғистонда таълим грантлари учун ҳужжат қабул қилиняпти

Қозоғистонда таълим грантлари танловида иштирок этиш учун ҳужжат қабул қилиняпти. Мактаб битирувчилари давлат ҳисобидан олий ўқув юртларида таълим олиш имкониятига эга бўлмоқда. Абитуриентлар ҳужжатларини 20 июлга қадар университет ва институтларнинг қабул комиссиялари, виртуал хизматлар ёки электрон ҳукумат порталидан фойдаланган ҳолда топшириши мумкин. Таъкидлаш жоизки, бакалавриат дастурлари учун салкам 75 мингта грант ажратилган, уларнинг аксарияти техник мутахассисликларга мўлжалланган. Ўқишга кириш учун Ягона миллий тест натижалари бўйича энг кам балл белгиланган. «Педагогика фанлари» ва «Ҳуқуқ» йўналишидагиларга камида 75, тиббиёт мутахассисликлари бўйича 70, миллий олий таълим муассасаларига кириш учун 65 ва бошқа олий таълим муассасаларига 50 балл керак. Университетлар ҳам қўшимча талаблар қўйиши мумкин. Қишлоқ мактаблари битирувчилари, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлам вакилларига давлат квоталари кўзда тутилган. Таъкидлаш жоизки, танлов жараёнларининг аксарияти автоматлаштирилган. Таълим грантлари соҳиблари 10 августга қадар маълум бўлади.


Абдумалик Сарманов таржимаси