Қозоғистонда
100 тадан зиёд ИИ-стартаплари ишлаб турибди. Соҳага киритилган венчур
инвестициялари ҳажми сўнгги уч йилда беш марта – 14 миллион доллардан 73
миллион долларгача ортди. Умуман олганда, мамлакатда сунъий интеллект билан
боғлиқ инновациявий лойиҳалар тизим шаклланган ва фаол ривожланяпти. Қозоғистон
бўйича АI ривожланиши борасидаги ҳисоботда муаллифлар СИ йилига Қозоғистон ялпи
ички маҳсулоти қўшимча 2 фоиз ўсишини таъминлай олишини кўрсатган. Миллий
қурултойда Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, мамлакат
рақамлаштиришни фаол ривожлантириш ва жамоат ҳамда шахсий ҳаётда АI
имкониятларидан фойдаланиш йўлига кирганини кўрсатиб ўтганди. Виртуал идрокнинг
давлат даражасида ишлатилишига Smart Data Ukimet мисол бўла олади.
Дмитрий
Мун, Қозоғистон Республикаси Сунъий
идрок ва рақамли тараққиёт вазири ўринбосари:
-
Ушбу фаолият доирасида идораларга қарашли маълумотларни тўплаш жуда муҳим. У
соҳалар бўйича тил моделлари яратишда асқотади. Бугуннинг ўзида қозоқ тилини,
Қозоғистон тарихини бошқа тил моделларидан кўра яхшироқ биладиган учта тизим
яратилган. Айни вақтда, сунъий интеллект ёрдамида қатор соҳаларда иш
самарадорлигини ошириш масаласи турибди. У қишлоқ хўжалиги, саноат, соғлиқни
сақлаш ва бошқа йўналишларда фойда беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси

