Маданият ва санъат соҳасидаги Қозоғистон мутахассислари рақамли малакасини оширяпти. Алматидаги Қурманғази номли Қозоғистон миллий консерваториясида «Сунъий интеллект ва рақамли воситалар» курси иш бошлади. Таълим доирасида ўқитувчилар ва мусиқий таълим даргоҳлари ходимлари таълим ва ижод жараёнида замонавий ечимлардан фойдаланишни ўрганди. AI-технологияларда мусиқа соҳасида фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди. Курс якунига кўра, иштирокчилар иккита таълим дастури тақдим этади. У дўмбира садосини интерпретацияларда аниқлаш ёки Си ёрдамида мусиқани нотага тушириш, бўлиши мумкин.
Гаухар Тасбергенова, Қурманғази номли Қозоғистон миллий консерваторияси ректори:
- Биз 5 йўналишда ишлаймиз, унга тарбия, ижод, фан ва бошқалар киради. Уларнинг ҳар бири учун амалда ярим йил ичида махсус дастур ишлаб чиқилди. Иккита университетдаги ҳамкасбларимиз консерватория учун махсус дастур тайёрлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

