Ўқувчи: - Дунёдаги энг катта дарё?
Робот: - Узунлигига кўра ҳисобласак - Нил. Лекин Амазонка энг серсув дарё,
унинг сув ҳавзаси ҳам бошқа дарёларникидан катта.
Бу роботнинг номи «Одиссей». Билим ва донолик рамзи бўлган қадимий грек
қаҳрамони шарафига унга шу ном берилди. «Ақлли» агрегат саволларга жавоб
беради, викториналар ташкил қилади, қаршисидаги одамни танийди, қўлини
кўтариши, синфдаги ўқувчиларни санаши мумкин. Ишланма муаллифлари фикрича, у
педагогнинг яхши ёрдамчиси бўла олади. «Одиссей» Астана мактабларидан бирида
яратилди ва яқин келажакда икки тилда гапира бошлайди. Истиқболда бундай
интеллектуал ёрдамчилар ҳар бир кабинетда бўлади.
Дастан Сатуов, робототехника ўқитувчиси:
- У асосан синфдаги болаларнинг ортиқча ҳаракатларини аниқлаб туради. Ҳар
бир ўқувчига индекс қўйилади. Мазкур индекслар ёрдамида ким нима қилаётганини
аниқлайди: масалан, шунчаки ўгирилдими ёки телефондан кўчиряптими. Ҳаммасини
аниқлаштиради ва ўқитувчига беради. Биз бу роботни такомиллаштирамиз, сўнгра
аналогларини турли синфларга қўямиз.
Атираулик ўқувчи эса масофадан ўқитувчи смарт-робот яратди. Бекарис
Ерикулининг ускунаси видеодарслар ўтади, таълим материалларини намойиш қилади,
буйруққа кўра ҳаракатланади. Робот Bluetooth орқали смартфонга уланади, Wi-Fi
орқали видеоалоқга чиқади. Муаллиф фикрича, бундай ёрдамчилар мактабларда,
шифохоналарда, давлат идоралари, сервис марказларида ҳам асқотиши мумкин.
Келажакда ёш кашфиётчи роботга сунъий интеллект қўйиш ва автоном ишлашига
эришиш ниятида.
Бекарис Ерикули, лойиҳа муаллифи:
- Роботим 5-10 йил ишлай олади.
Ҳозир сайтим бор, врач ёки бошқа мутахассислар унга кириб, робот
ёрдамида масофадан ишлаши, мижозлар билан мулоқотда бўлиши мумкин. Ўқитувчи ва
ўқувчилар учун эса у онлайн дарслар бериш имкониятини яратувчи майдонча.
Абдумалик Сарманов таржимаси

