Қозоғистонлик ўқувчилар Колумбиядан ғалаба билан қайтди

Қозоғистонлик ўқувчилар Колумбиядан ғалаба билан қайтди

Қозоғистоннинг физика бўйича миллий терма жамоаси Колумбиядан қайтди. Эслатамиз, мактабларимиз вакиллари Халқаро олимпиадада бешта олтин медалдан бештасини қўлга киритди, тарихий рекорд ўрнатди. Ғалаба келтирган Астана ва Алмати ўқувчилари дунёнинг 85 давлатидан келган 380 нафардан зиёд иштирокчини ортда қолдирди.


Нургуль Егенбергенова, физика бўйича 56-Халқаро олимпиада ғолиби:


- Халқаро физика олимпиадасида олтин медални қўлга киритган биринчи қозоқ қизи бўлганимдан жуда хурсандман. Бошқа қозоғистонлик ўқувчи қизлар ҳам нуфузли мусобақаларда шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишига умид қиламан.


Нуфузли халқаро турнирга терма жамоани тажрибали мураббийлар ва ўтган йиллардаги ғолиблар тайёрлади. Ўқувчиларнинг ўзлари эса ҳар куни бир неча соат давомида энг мураккаб масалаларни ечиб, кўникмаларини такомиллаштирди.


Алишер Еркебаев,  Қозоғистон терма жамоаси раҳбари:


- Олимпиаданинг ўзида масалалар мавзуси ўта замонавий, долзарб масалаларга йўналтирилган ҳолда тузилади. Масалан, Нобель мукофоти олган тадқиқот мавзуси берилиши мумкин. Болалар эса ўз билимларидан дарҳол фойдаланган ҳолда, топшириқни бажариш йўлини топиши керак.


Терма жамоанинг муваффақиятини тегишли идоралар ҳам эътироф этди. Таълим вазири Жулдиз Сулейменова жамоа юқори даражада тайёрланганини таъкидлади, ўқитувчи ва мураббийларга миннатдорчилик билдирди.


Жулдиз Сулейменова, Қозоғистон Республикаси Маориф вазири:


- Бу давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар берган катта натижа. 2020 йилдан буён халқаро олимпиадаларда юқори натижа берган болаларга 2 миллиондан 6 миллионгача бир марталик мукофотлар тақдим этилади. Уларнинг университетларга танловдан ўтмасдан кириши кўзда тутилган.


Абдумалик Сарманов таржимаси