Қозоғистонда IT-хизматлар рекорд кўрсаткич - 2,9 триллион тенгега етди

Қозоғистонда IT-хизматлар рекорд кўрсаткич - 2,9 триллион тенгега етди

Қозоғистон минтақанинг жадал ривожланаётган рақамли бозорларидан бирида ўз ўрнини мустаҳкамлашда давом этяпти. Ўтган йил якунларига кўра, IT-хизматлар ҳажми икки мартага ортиб, рекорд даражага - 2,9 триллион тенгега етган. Асосий буюртмачилар миллий компаниялар бўлиб қолмоқда, бозорнинг – 87 фоизга яқини улар ҳиссасига тўғри келади. Шу билан бир пайтда, рақамли ечимлар экспорти ҳам ошяпти, хорижлик мижозлар томонидан талаб учдан бирга ўсган. Дастурий таъминот, маълумотларга ишлов бериш ва текширув ишланмалари бўйича хизматлар нисбатан талабгир. Big Data технологиялари ҳам тобора фаол жорий этилмоқда, бугунги кунда 4 мингдан ошиқ Қозоғистон корхонаси улардан фойдаланади, айниқса, савдо, ахборот ва алоқа, шунингдек, қурилиш соҳасида улар кўп. IT-хизматларнинг асосий ҳажми аввалгидек Алмати ва Астанага тўғри келади, улар бозорнинг 90 фоиздан кўпроғини шакллантиради.

Абдумалик Сарманов таржимаси