Маданий-гуманитар
алоқалар – икки томонлама ва кўп томонлама мулоқотнинг муҳим қисми. Астанада
«Марказий Осиё – Хитой» гуманитар форуми бўлиб ўтди. Унда минтақанинг бешта
республикаси ҳамда Хитой давлат органлари ва медиа-холдинглари вакиллари
қатнашди. Анжуман очилишида Давлат маслаҳатчиси Қозоғистон Президенти номидан
табрик сўзи ўқиди. Ерлан Қарин рақамлаштириш даврида медиа-интеграция
аҳамиятини таъкидлади, шунингдек, коммуникация майдончалари Буюк Ипак йўлининг
давоми бўла олади.
Ерлан
Қарин, Қозоғистон
Республикаси Давлат маслаҳатчиси:
- Аслини олганда, ўза даврларда дастлабки
коммуникация тармоқлари барпо этилган. Бу анъанани интернет, ер йўлдошларидаги
ва рақамли майдончалар орқали медиани ягона ҳамкорлик ритмига туширган ҳолда
давом эттираяпмиз. Медиа истеъмоли, рақамлаштириш, трендлардаги ўзгаришларни
ҳисобга олган ҳолда ягона контент яратиш, технология алмашиш ва ўзаро маданий
бойитиш бўйича иш юритиш ҳар вақтдагидан долзарб эканлигига ишончимиз комил.
Форум
иштирокчилари мавжуд лойиҳаларни муҳокама қилишди, ҳамкорлик йўналишларини
белгилаб олишди. Томонлар биргаликда медиаишлаб чиқариш, таълим дастурларини
ишга тушириш, миллий медиаконтентни халқаро майдончаларда илгари суришда бирга
ишлашга тайёрлигини билдирди. Бунда бутун минтақа учун ишлайдиган янги лойиҳани
ишга тушириш алоҳида ўрин тутади.
Шэнь Хайсюн, Хитой Медиакорпорацияси
Президенти:
– «Си Цзиньпиннинг севимли қанотли
сўзлари» лойиҳасининг халқаро версияси ишга тушиши Хитой ва Марказий Осиё
давлатлари ўртасида дўстлик ва гуманитар алоқалар ривожланаётганини кўрсатади. Лойиҳа
алоқаларимизга янги туртки беради, деб ҳисоблайман.
Қозоғистон ва
Хитой ўртасидаги «Silk Way Star» медиаҳамкорлик эса халқаро мусиқий лойиҳасини
яратиш билан давом этади. Бундан ташқари, Jibek
joly/Silk way телеканали Хитойнинг CGTN канали билан
бирга маданиятимиз ҳақида ҳикоя қилувчи «Марказий Осиё бўйлаб катта саёҳат»
махсус лойиҳасини бошлади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

