Конституция
ислоҳоти бўйича олтинчи йиғилишда Қозоғистоннинг янги Конституцияси биринчи лойиҳаси тақдим этилди.
У Муқаддима, 11 бўлим ва 95 моддадан
иборат. Муқаддимада мамлакатнинг тарихий йўли ва келгуси ривожидаги
йўналишларни ифодаловчи умуммиллий қадриятлар мустаҳкамланган. Лойиҳани
тайёрлашда фуқаролар, ижтимоий ташкилотлар, сиёсий партиялар ва экспертларнинг
6 ой давомида келиб тушган таклифлари, шунингдек, комиссия аъзоларининг
фикр-мулоҳаза ва тавсиялари ҳисобга олинган. Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин
лойиҳанинг асосий мазмуни ҳақида маълум қилди. Унинг таъкидлашича, илк маротаба
Муқаддимада инсон ҳуқуқ ва эркинликлари давлатнинг бош устуворлиги, бирлик ва
ҳамжиҳатлик эса – Қозоғистон давлатчилигининг асоси деб белгиланган. Шу билан
бирга, янги Конституцияда меҳнат, билим ва илғорлик қадриятлари мустаҳкамлаб
қўйилади, экологияга, маданий меросни асрашга эътибор кучайтирилади. Сўзининг
якунида Давлат маслаҳатчиси Конституциянинг ўзгаришга учраган айрим
моддаларининг мазмунига тўхталиб ўтди.
Ерлан Қарин, Қозоғистон
Республикаси Давлат маслаҳатчиси, Конституция ислоҳоти комиссияси раиси
ўринбосари:
- Биринчи бўлим, 3-моддада Қозоғистон Республикаси
фаолиятининг сифатида қуйидаги тамойиллари кўрсатилган: суверенитет ва мустақилликни
ҳимоя қилиш; инсон ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этиш; қонун ва тартиб
устуворлигини таъминлаш; умуммиллий бирликни мустаҳкамлаш; халқ фаровонлигини
ошириш; масъулиятли ва бунёдкор ватанпарварлик ғоясини шакллантириш; тарихий-маданий
меросни сақлаб қолиш; миллий маданиятни қўллаб-қувватлаш. Кўриб турганингиз
каби, бу модда кўлами ва анча кенгайтирилган. У янги муқаддима билан уйғун, муқаддима
билан бирга бу моддани янги Конституция лойиҳасининг муҳим меъёри, деб ҳисоблаш
мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси

