Қозоғистонда кўмир кимёси саноатини ривожлантириш
учун инвесторларни фаол жалб этиш кўзланган. Шу тариқа, истиқболда бу йўналишга 12 миллиард доллардан кам бўлмаган маблағ сарфланади. Хорижий маблағлар эвазига республикада 15 та йирик
лойиҳани амалга ошириш мумкин. Астанада соҳа
экспертлари, иқтисодчилар, бизнес вакиллари ва чет эллик ҳамкорлар янги саноат
турини равнақ топтириш имкониятлари ҳақида сўз юритди. Айтиш керак, бугунги кунда республикада 50 тага яқин
кўмир компанияси ишлаб турибди. Уларнинг бештаси қаттиқ ёқилғини қайта ишлаш
бўйича янги линияни ишга тушириш имконига эга. Умуман, Қозоғистон дунёнинг
йирик кўмир захираларига эга давлатлари ўнлигига киради, захиралар ҳажми 33 миллиард
тоннадан ошиқ, йилига 100 миллион тоннагача маҳсулот қазиб олинади. Аналитиклар
фикрича, мамлакатда экспортга
мўлжалланган 400 турдан зиёд ҳар хил маҳсулот ишлаб чиқарилиши мумкин.
Азамат Панбаев, Саноат
Ва Қурилиш Вазирлиги Саноат Қўмитаси Раиси:
- Биринчи
навбатда, кейинчалик кимё саноатига жалб этиладиган кокс ишлаб чиқаришдан
тортиб, бензол, параксилол ва бошқа кўмирдан олинадиган тайёр маҳсулотгача
кўзда тутилган. Давлат томонидан бир неча йўналишда кўмак кўрсатиш бўйича иш
олиб борилмоқда, тайёр инвестициявий лойиҳаларга тегишлича инфратузилма
яратилади, бу –газ, электр энергияси, темир йўл, автомобиль йўллари, саноати
участкалари ёки махсус иқтисодий зоналар учун тегишлича ер майдонлари
ажратилади. Мақбул ставкада имтиёзли молиялаштиришни таъминлаш чоралари мавжуд.
Абдумалик
Сарманов таржимаси.