Давлат маслаҳатчиси
Мажилисдаги олтита сиёсий партия фракциялари етакчилари билан учрашди. Ерлан
Қарин Қозоғистон Президентининг Мактубида кўрсатилган асосий ташаббусларга
эътибор қаратди. Ўз навбатида, депутатлар Давлат раҳбари кўрсатиб ўтган
вазифаларни қонунчилик томонидан таъминлаш учун олиб борилаётган ишлар ҳақида
гапиришди. Шу жумладан, парламент ислоҳоти масаласи ҳам кўриб чиқилди. Давлат
маслаҳатчиси Президентнинг янги ташаббуси сиёсий тизимни янада мустаҳкамлашга
қаратилганини таъкидлади. Фракция раҳбарлари Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг
таклифларини қўллаб-қувватлади ва жамоат муҳокамаларида фаол қатнашиш истагини
билдирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

