Қосим-Жўмарт Тўқаев «Покланиш куни»да Қозоғистон аҳлига мурожаат этди

Қосим-Жўмарт Тўқаев «Покланиш куни»да Қозоғистон аҳлига мурожаат этди

Бугун Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон аҳлига мурожаат этди. Давлат раҳбари барча фуқароларни покизалик ва тартибот эстафетасида қатнашишга чақирди. Президент таъкидлашича, Қозоғистонда улкан экологик акция старт олди. У Наврўзномадаги «Покланиш куни» доирасида ўтказиляпти. Акция «Тоза Қозоғистон» умуммиллий лойиҳасини рўёбга чиқаришнинг янги босқичини бошлаб беради. Президент «Мусаффо булоқ» ташаббуси ҳам старт олганини таъкидлади, унинг доирасида фуқаролар табиий ҳавзалар, дарё соҳиллари, булоқларни тозалайди. Президент Наврўз кунларида қабул қилинган янги Халқ Конституциясида табиатни асраш асосий тамойиллар қаторига киритилганини кўрсатди. Янги Асосий қонунинг ижтимоий бирдамлик, маънавий ва ҳуқуқий йўналиш ўзаги, мустақиллик асоси эканлиги шубҳасиз. Бугунги кунда тобора кўпроқ қозоғистонликлар экологияга мос шаклда яшаяпти, захиралардан унумли фойдаланяпти, бу эса ёрқин келажак кафолоти бўлади, деди Давлат раҳбари.

Абдумалик Сарманов таржимаси